Ўзбекистоннинг Зомин тумани масжидида аёллар тўсиқларсиз намоз ўқийди.
сентябр 05, 2017 17:59 Asia/Tashkent
Илк марта Ўзбекистоннинг Зомин тумани аёлларга масжидга бориш ва намоз ўқишга рухсат берилган.
Ахборот манбаларига кўра, Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти Зомин туманида очилган янги масжидда аёллар ҳам намоз ўқийди. Ушбу туман аёллари ўзининг диний фаризаларини адо этиш учун тўсиқларсиз масжидга бориш ҳуқуқига эга бўлишган.
Минтақа халқи орасида мазкур масжид "Мирзиёев масжиди" номи билан танилган.
Айтиш керакки Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримов ҳукумати даврасида аёллар масжидга бориш ва кундалик намозларни масжидларда адо этиш ҳуқуқига эга эмасдилар.