19 сентябрь Ўзбекистон президенти БМТ Бош Ассамблеясида чиқиш қилади
Бугун, 12 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ўз ишини бошлайди. Анжуман доирасида умумий мажлис ва умумялпи сиёсий муҳокамалар ўтказилади.
Кун.ўз сайтининг хабар беришича, бош Ассамблеянинг олий сиёсий музокаралари 19-25 сентябрь кунлари мобайнида бўлиб ўтади.
19 сентябрь куни, Ассамблея Олий музокараларининг илк кунида БМТ бош котиби, АҚШ, Арманистон, Афғонистон, Бразилия, Исроил, Польша, Франция президентлари қаторида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам минбарга чиқиб, нутқ сўзлаши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Афғонистондаги вазият, наркотрафик масалалари, ядро қуролини тарқатмаслик, Марказий Осиё ва дунёдаги экологик муаммоларни тилга олиши кутилмоқда.