Абдулазиз Комилов Қирғизистон элчиси билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i23263-Абдулазиз_Комилов_Қирғизистон_элчиси_билан_учрашди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиқовни қабул қилди
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
сентябр 14, 2017 09:37 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Қирғизистон элчиси билан учрашди
    Абдулазиз Комилов Қирғизистон элчиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиқовни қабул қилди

2017 йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиқовни қабул қилди. Бу ҳақда Кун уз сайти Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига таяниб хабар берди. 

Учрашув чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 5-6 сентябрь кунлари Қирғизистонга давлат ташрифи ва олий даражада бўлиб ўтган музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга оширишнинг аниқ масалалари муҳокама қилинди.