Қозоғистон миллий маҳсулотлари, автомобиллари, ҳарбий техникаси Ўзбекистонда
(last modified Sat, 16 Sep 2017 12:12:29 GMT )
сентябр 16, 2017 17:12 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон миллий маҳсулотлари, автомобиллари, ҳарбий техникаси Ўзбекистонда
    Қозоғистон миллий маҳсулотлари, автомобиллари, ҳарбий техникаси Ўзбекистонда

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев Қозоғистон миллий маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрди

    Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ"да 15-17 сентябрь кунлари Қозоғистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбир Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида ташкил этилди. 

Бугун, 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев  кўргазмага ташриф буюриб, экспозициялар билан танишишди. Мазкур кўргазмада Қозоғистоннинг автомобилсозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, электротехника, қурилиш материаллари ва бошқа тармоқларда фаолият кўрсатаётган етакчи компанияларининг маҳсулотлари билан танишиш мумкин. 

Кўргазма меҳмонлари Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган "Peugeot", "Lada" каби енгил автомобиллар, "JAC" электромобилларини ҳам томоша қилишлари мумкин. Шуни ҳам қайд этиш керакки, Қозоғистон Ўзбекистонда илк маротаба махсус ҳарбий техника маҳсулотларини намойиш этмоқда. Кўргазманинг асосий мақсади икки мамлакат компаниялари ўртасида барқарор алоқаларни йўлга қўйиш ва янги қўшма савдо-иқтисодий ва сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашишдан иборат.