Назарбоев Ўзбекистонга ташрифини якунлаб, Туркманистонга учиб кетди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i23389-Назарбоев_Ўзбекистонга_ташрифини_якунлаб_Туркманистонга_учиб_кетди
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев бугун Туркманистонга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди
(last modified 2018-10-15T12:40:25+00:00 )
сентябр 17, 2017 08:23 Asia/Tashkent
  • Назарбоев Ўзбекистонга ташрифини якунлаб, Туркманистонга учиб кетди
    Назарбоев Ўзбекистонга ташрифини якунлаб, Туркманистонга учиб кетди

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев бугун Туркманистонга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 16-17 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. 

Аввал хабар қилинганидек, ташрифнинг асосий тадбирлари 16 сентябрь куни бўлиб ўтди. 

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Президентлар пойтахтимиздаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилдилар. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйдилар. «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Қозоғистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар. 

Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунлари бўйича турли соҳаларига доир 10 дан зиёд ҳужжат имзоланди.