Абдулазиз Комилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби билан учрашди
(last modified Fri, 22 Sep 2017 12:01:57 GMT )
сентябр 22, 2017 17:01 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби билан учрашди
    Абдулазиз Комилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби билан учрашди

Музокараларда Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди

Нью-Йоркда бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ бош қароргоҳида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Юсуф бин Аҳмад ал-Усаймин билан учрашди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Музокараларда Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. Юсуф бин Аҳмад ал-Усаймин Ўзбекистоннинг 2016—2017 йилларда ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги муваффақиятли раислигини таъкидлар экан, мазкур давр ичида Ислом уммасини бирлаштиришда муҳим аҳамиятга эга ғоялар илгари сурилгани ва амалга оширилганини қайд этди.

ИҲТ раҳбари Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий халқаро тадқиқот марказини ташкил этишда ёрдам беришда тайёрлигини изҳор этди. Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.