Ўзбекистон ва АҚШ ишбилармонлари йирик шартнома имзоладилар
(last modified Sat, 23 Sep 2017 07:52:43 GMT )
сентябр 23, 2017 12:52 Asia/Tashkent

Нью -Йоркда бўлиб ўтган Ўзбек-Америка бизнес форуми якунида умумий қиймати 2,6 млрд долларлик ҳужжатлар тўпламини имзолашди

Ўзбекистон ва АҚШ ишбилармон доиралари 20 сентябрь куни Нью Йоркда бўлиб ўтган Ўзбек-Америка бизнес форуми якунида умумий қиймати 2,6 млрд долларлик ҳужжатлар тўпламини имзолашди. Бизнес форум Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сафари доирасида ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Ўзбекистон Инвестициялар давлат қўмитаси ва Ўзбек-Америка савдо палатаси томонидан ташкил этилган анжуманда АҚШнинг 100 дан ортиқ етакчи компаниялари вакиллари иштирок этди. Улар орасида General Electric, Honeywell, ExxonMobil, CNH Industrial, John Deere, Coca-Cola, Boeing, Caterpillar, Citi Group, Visa каби компаниялар раҳбарларини учратиш мумкин эди. 

Форум шўъбаларидаги музокараларда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳитни шакллантириш ҳамда саноат, инфратузилма, туризм, фан ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш масалалари қизғин муҳокама қилинди. 

АҚШ ширкатларини ЎЗбекистон ташқи сиёсатидаги ҳатти ҳаракатларига асосланган Ислом Каримов президентлиги даврасидан кейин янги  иқтичсодий ва ижтимоий шароитни яратилгани ва сиёсий ўзгаришларни вужудга келгани билан бу мамлакатнинг иқтисодий вазиятига таъсирчан роли ва фаол ҳузури кўп доиралар эътиборини ўзига жалб этмоқда.

Аммо Ўзбекистон ва АҚШ ишбилармонлари ўртасида имзоланган ушбу келишув ва унга тегишли хабарларни тарқатилганлигини бошқа нуқтаи назардан таҳлил этиш мумкин.

Россия ва Ўзбекистоннинг айрм вазирликлари масъулари ўртасида имзоланган  3,5 миллиард долларга тенг 16 ҳужжатлардан кейин  АҚШ ва Ўзбекистон ишбилармонлари томондан 2,6 миллиард долларга тенг шартнома имзолангани ҳам кўп саволларни келтириб чиқармоқда.

Бу масала эса  Ислом Каримов даврасидан кейин Марказий Осиёдаги бу республиканинг янги сиёсий даврасида  фаол ҳузур топиш ва таъсир ўтказиш учун Москва ва Вашингтон давлатларининг ошкора рақобатларидан далолат бермоқда.

Айрим тахминларга кўра, Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган 3,5 миллиард долларга тенг ҳамкорлик  келишувдан кейин Вашингтон ҳам  ўз рақибидан ортда қолмаслик мақсадида Ўзбекистон билан йирик ҳамкорлик шартнома имзолаган.

Аммо айрим экспертлар Ўзбекистон президентини Москвага уюштирган сафари ва бу сафар жараёнида Владимир Путин билан учрашгани АҚШ ширкатларини Ўзбекистон билан ҳамкорликларини кенгайтиришга шошилишига таъсирсиз эмаслигини баён қилишмоқда.

Аммо бу орада АҚШ компанияларини Ўзбекистон билан алоқаларини кенгайтиришдан асл мақсади Москва билан рақобат қилишдан иборат -ми деган савол туғлиши табиийдир.

Айрим таҳлилчиларга кўра,  АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларини кенгайтиришнинг сабаблари ва қандай шаклда эканлиги  АҚШнинг қисқа ва узоқ мақсадларга қаратилганлиги ҳамда ушбу Марказий Осиё республикасида нуфуз топиш учун Россия билан рақобатларидан ташқари,  халқаро мувозанатидаги  сиёсат, тижорат ва саноат арсасидаги  бошқа халқаро ўйинчиларнинг ҳатти ҳаракатларига бориб тақалиши таъкидланмоқда.

Аммо айрим хавфсизлик параметрлар ҳам ушбу ҳамкорликларнинг асосисй сабаби бўла олиши мумкин.

Бундан ташқари айрим сиёсий таҳлилчилар ва доиралар  Марказий Осиёда техника -технология, иқтисодий ва сиёсий таъсирини кенгайтириш учун йирик потенсиал ва имкониятга эга бўлган Хитой давлатининг  нуфузи  АҚШ давлатини бу минтақа хусусан Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликларини янада кенгайтиришга юз келтирганлигининг  асли сабабидир деб хулоса қилишмоқда.

Шу сабабдан АҚШ Марказий Осиё кенгилигида  нафақат Россия билан балки Хитой билан ҳам рақобат қилиши зарурлигини англаб етгани назарга ташланмоқда.

 Шунингдек Ўзбекистонда янги давлат ва президентни иш бошлагани АҚШни ўтмишга қараганда  Ўзбекистон билан ҳамкорликларини кенгайтириш ва алоқаларини қайта кўриб чиқишга умид қилишига замин яратган.

Шунингдек Вашингтон давлати  бу арсада халқаро миқёссидаги рақибларидан фаолроқ бўлишга уринмоқда.

     

Ёрлиқ