Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари муҳокама қилинди
сентябр 25, 2017 14:37 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Лиза Кёртис билан учрашди.
Кун.ўз сайтига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида икки давлатнинг етакчи иқтисодий тузилмалари иштирокида ўтгазилган бизнес-форум якунларини юқори баҳоладилар ва мазкур форум натижалари бошқа тадбиркорларни ҳам ҳамкорликка чорлашини таъкидладилар.
Халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама этиш чоғида алоҳида эътибор Афғонистондаги вазиятнинг тинч йўлларда ривожланиш бошқичига ўтиш истиқболларига қаратилди.
Ёрлиқ