Ўзбекистонга Қозоғистон парламенти делегацияси келди
(last modified Mon, 25 Sep 2017 14:14:33 GMT )
сентябр 25, 2017 19:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга Қозоғистон парламенти делегацияси келди
    Ўзбекистонга Қозоғистон парламенти делегацияси келди

Қозоғистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда

      2017-йилнинг 25-сентябр куни Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Косим-Жомарт Токаев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизматига таянган ҳолда Спутник агентлиги.

Расмий ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасида парламентлараро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича учрашув ва музокаралар ўтказади.

Шунингдек, Қозоғистон делегацияси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда. Делегация Самарқанд шаҳрига ташриф уюштириши ҳам режалаштирилган. 16 сентябр куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Тошкентга келган эди. Назарбоевнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида ўзбек-қозоқ ҳамкорлигига доир ўндан зиёд ҳужжатлар имзоланган эди.