Финал баҳсида Ўзбекистон футзалчилари Эрондан 7та гол ўтказди
Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг футзал мусобақаси ўз якунига етди. Финал баҳсида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Кун.ўз сайтига кўра, ЎФФ расмий сайти берган хабарга кўра, мазкур учрашувда Ўзбекистон футзал терма жамоаси 1:7 ҳисобида имкониятни бой бериб, Осиё ўйинларининг кумуш медаллари билан кифояланадиган бўлди. Ўзбекистоннинг ягона голига 29-дақиқада Даврон Чориев муаллифлик қилди.
Ярим финалда Ўзбекистондан енгилган Япония термаси бронза учун Афғонистон билан ўйнади. Асосий ва қўшимча вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса японияликлар 3:1 ҳисобида ғолиб чиқди.
Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлариФутзал. Финал Ашхобод, Туркманистон
Эрон – Ўзбекистон 7:1