Жиззахда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари қўшма машғулотлар ўтказади
(last modified Mon, 02 Oct 2017 14:42:41 GMT )
октябр 02, 2017 19:42 Asia/Tashkent
  • Жиззахда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари қўшма машғулотлар ўтказади
    Жиззахда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари қўшма машғулотлар ўтказади

Бугун, 2 октябрь куни россиялик ҳарбийлар учган самолёт Тошкентдаги ҳарбий аэродромга қўнган

Жиззах вилоятида жойлашган «Фориш» полигонида октябрь ойининг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ва Россия Федерация ҳарбийлари билан ҳамкорликда ўқув машғулоти ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда ЎзА хабар берган. Бугун, 2 октябрь куни россиялик ҳарбийлар учган самолёт Тошкентдаги ҳарбий аэродромга қўнган. Ушбу тадбирни ўтказиш ташаббуси икки мамлакат раҳбарларининг 4-5 апрель кунлари Москва шаҳрида учрашиши пайти билдирилган эди.

«Фориш» полигонида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш учун Россия Федерация Қуролли кучларининг ҳарбий ансамбль артистлари ҳам ташриф буюрган. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўзида Ўзбекистонга Россия, Туркия, Қозоғистон, Покистон юқори ҳарбий амалдорлари ташриф буюрган эди.

 

Ёрлиқ