Ўзбекистон биринчи марта 2020 йили МДҲга раислик қилиш ниятини билдирди
(last modified Thu, 12 Oct 2017 06:14:37 GMT )
октябр 12, 2017 11:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон биринчи марта 2020 йили МДҲга раислик қилиш ниятини билдирди
    Ўзбекистон биринчи марта 2020 йили МДҲга раислик қилиш ниятини билдирди

Ҳамдўстлик тарихида биринчи марта 2020 йилги раислик учун Ўзбекистон таклиф киритди

МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кейинги саммити 2018 йил сентябрида Тожикистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда халқаро ташкилот ижрочи котиби Сергей Лебедев Сочи саммитидаги музокаралар якунларига кўра баёнот берди, деб хабар қилади  «ТАСС».

«МДҲ раислигини кейинги йил Тожикистон қабул қилинишини инобатга олиб, ушбу мамлакат президенти Эмомали Раҳмон МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши саммитини 2018 йил сентябрида Душанбеда ўтказишни таклиф қилди», — деди Лебедев.

Ижрочи котиб, шунингдек, 2018 йили Туркманистон МДҲга ҳамраис бўлишини, 2019 йили эса раисликни қабул қилишини билдириб ўтди.

«МДҲ фаолиятини сақлаб қолишга қизиқиш борлигини шу кўрсатмоқдаки, 2020 йили раислик қилишга бирйўла икки делегация ният билдирди, диққатга сазовори, Ҳамдўстлик тарихида биринчи марта 2020 йилги раислик учун Ўзбекистон таклиф киритди», — қўшимча қилди Лебедев.

Унинг фикрича, бундай дўстона, биродарларча муҳитда Ўзбекистон ва Молдова делегациялари раҳбарлари 2020 йили ким раислик қилиб олишини келишиб олади.

«Вақт ҳали бор», — хулоса қилди ижрочи котиб.

Ёрлиқ