Душанбеда Ўзбекистон мудофаа вазири тожикистонлик ҳамкасби билан учрашди
Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо ва Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгаши доирасида учрашиб мулоқот қилдилар.
Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларнинг истиқболларини муҳокама этиб, Душанбе ва Тошкент ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидладилар.
Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари шунингдек минтақа ва жаҳон миқёсидаги нотинчликлар ва бўҳронли вазиятга ишора қилиб, ҳар қандай таҳдидларни олдини олиш учун лозим чора- тадбирлар кўриб чиқиш, ҳамда бу масалада ҳамкорлик қилишни таъкидллаб, муштарак тарзда халқаро терроризмга қарши курашда тайёр эканлигини маълум қилдилар.
Шубҳасиз минтақадаги нотинчликларни инобатга олиб Марказий Осиё ҳарбий масъулларини Душанбеда муштарак йиғилиш ўтказишгани айтилади.
Бундай масалалар шунингдек Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлари учрашуви учун лозим шароит яратиб бермоқда.
Ҳар ҳолда Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирларининг учрашуви ва мулоқот ўтказишгани ҳар икки мамлакат ва умуман олганда МДҲ ва Марказий Осиё республикалари учун катта аҳамиятга моликдир.
Ҳар икки мамлакат хориж мамлакатларидан таҳдид қиладиган нотинчликлар ва хавф- хатарга юзмаюз бўлганини яхши англаб етганлар.
Айни пайтда икки мамлакат ўртасидаги чегара муаммолари ўзаро муносабатларини бундан ҳам яқинлаштириш йўлига тўсиқлар яратаётгани айтилади.
Ўтмишда ҳатто айрим мавридларда чегара ихтилофлари ҳар икки мамлакат ҳарбий кучларининг тўқнашуви ва баҳсларига сабаб бўлганди.
Аммо икки давлат ўртасидаги ихтилофлар кўп мавридларда Россия ва бошқа қўшний мамлакатлар воситачилиги билан ҳал этилганди шундай бир шароитда Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлари ўртасидаги бундай учрашув ва мулоқотлар ихтилфоли ва баҳсли масалаларга ечим топишга кумаклашиши аниқдир.
Чунки учрашувлар икки мамлакат ўртасидаги ихтилофлар ва муаммоларни ҳал этилишига катта ҳисса қўшишига умидларни кўпайтирган.
Марказий Осиё минтақасида мавжуд бўлган турли муаммолар ва таҳдидлар билан бир пайтда, бу мамлакатлар масъуллари ва сиёсатчилари ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтиришлари тўғри келади.
Айрим таҳлилчиларга кўра, баъзи мавридларда Марказий Осиёдаги давлат масъуллари бундай ҳамжиҳатликларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликларини кенгайтириш йўлига тўсиқлар ҳам яратгандилар.
Қирғизистондаги сиёсий экспертлардан бири Талъат Ташмагамбетовнинг айтишича, Марказий Осиё минтақасидаги муштарак сув ва энергетика манбаларидан тўғри ва одилона фойдаланиш масаласи борасидаги барча ихтилофлар ва бу мамлакатлардаги иқтисодий муаммоларнинг мавжуд бўлгани билан бир пайтда, бу мамлакатлар раҳбарлари айрим пайтларда халқ манфаатлари ўрнида ўзлари ва ўз гуруҳлари манфаати доирасида амал қилишган. Айрим мавридларда ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик ўрнида минтақадаги ягона энергетик системасини чиқиб бир бирига босим ўтказишга ҳаракат қилишганди .
Тожикистон давлати 2018 чи йилда МДҲ раислигини ўз зиммасига олган. 2020 чи йилда эса бу симмат Ўзбекистонга ўтади.
Шу сабабдан икки мамлакат ўртасидаги муаммоларни камайтириш ва ечим топиш учун бу мамлакатлар масъуллари бундан ҳам кўпроқ саъй- ҳаракат қилишлари назарга ташланмоқда.
Экпертларга кўра келаси йилларда ҳарбий, сиёсий ва хавфсизлик масалаларидаги ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлпиклар МДҲ мамлакатлари ўртасидаги энг муҳим масалаларга айланади.
Ўзбекистон ҳукумати Тожикистоннинг МДҲ давлатлари жанубий чегараларидаги вазият бўйича ташвишда эканини тушунади, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашув чоғида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбари, генерал-майор Абдусалом Азизов. Мулоқот Душанбе шаҳрида 12 октябрь куни бўлиб ўтган Ҳамдўстлик мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгашининг мажлиси доирасида ўтказилди.
Учрашувда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон, Озарбойжон, Тожикистон, Ўзбекистон Мудофаа вазирликлари раҳбарлари, Қирғизистон бош штаби бошлиғи ва Туркманистон элчихонасининг ҳарбий атташеси иштирок этди.
Ўзбекистонлик вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат «Ҳамдўстлик жанубий чегаралари мудофаа қобилиятини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солади». У Ўзбекистоннинг иштироки зарур бўлган жойларда ҳукумат четга чиқиб турмаслигига ишонтирди. «Афғонистон билан чегарамиз бор. Мисол учун, Тожикистон ёки Қирғизистонда нимадир содир бўлиши - бизнинг Ўзбекистон учун қандайдир таъсир ўтказмаслиги имконсиз. Чунки бу ерда битта организм, бир қон айланиши мавжуд. Баъзи жойларда мамлакатларимиз ўртасида деярли ҳеч қандай чегаралар мавжуд эмас. Шу боис, бу йўналишда ҳамкорлик ва ўзаро ҳаракатларни ташкил этиш ҳамда таъминлаш жуда муҳим», - деган Абдусалом Азизов.