октябр 21, 2017 10:51 Asia/Tashkent
  • ўзбек-тожик муносабатлари
    ўзбек-тожик муносабатлари

ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигига 25 йил тўлиши муносабати билан табриклади.

Табрик телеграммасида ўтган қисқа давр ичида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасида сезиларли натижаларга эришилганлиги эътироф этилади.

"Анъанавий қўшничилик, дўстлик ва ўзаро бир-бирини тушунишга асосланган яқин ва конструктив муносабатлар ўрнатилди", — дейилади Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси сайтида жойлаштирилган президент табригида.

Мирзиёев Раҳмон билан Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларини ҳар томонлама ривожлантиришда кучли туртки вазифасини ўтаган ўзаро учрашув ва мулоқотларни илиқ хотирлашини билдирган.

"Бугунги кунда товар алмашиш ҳажми ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги ҳамкорлик миқёси кенгаймоқда. Икки мамлакатнинг етакчи корхона ва ишбилармон доиралари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатишга хизмат қилган ўзаро кўргазма ва бизнес форумлар ўтказилди", дейилади Ўзбекистон президенти табригида.

Ёрлиқ