Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади
(last modified Wed, 25 Oct 2017 05:47:42 GMT )
октябр 25, 2017 10:47 Asia/Tashkent
  • Европа тикланиш ва тараққиёт банки
    Европа тикланиш ва тараққиёт банки

ЕТТБ ноябрда Ўзбекистонда ўз офисини очади. Бу ҳақда ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида маълум қилди.

Кун.ўз сайтининг хабар қилишича,ЕТТБ раҳбарининг таъкидлашича, Европа тикланиш ва тараққиёт банки биринчи вице-президенти Фил Беннетт ва таваккалчиликлар бўйича вице-президент Бетси Нельсон ноябрь ойи бошида Тошкентга ташриф буюради.

“Ушбу ташриф доирасида вакилларимиз ЕТТБнинг Тошкентдаги ваколатхонасини расмий равишда очади, ҳукуматингиз вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказади, шунингдек, 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиёда хавфсизлик ва изчил тараққиёт масалалари бўйича олий даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади”, - деган Сума Чакрабарти.