Эксперт: «Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи тарихий аҳамиятга эга»
(last modified Thu, 26 Oct 2017 06:06:31 GMT )
октябр 26, 2017 11:06 Asia/Tashkent
  • Эксперт: «Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи тарихий аҳамиятга эга»
    Эксперт: «Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи тарихий аҳамиятга эга»

Ўзбекистон келаси ўн йил ичида нафақат Марказий Осиёда, балки Евросиёда ҳам энг тез ривожланаётган мамлакатга айланади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи тарихий аҳамиятга эга, чунки у узоқ вақт давомида стагнацияда бўлган Анқара ва Тошкентнинг икки томонлама алоқаларини ривожлантиришга туртки беради, деб ҳисоблайди экспертлар. Бу ҳақда «Kommersant.uz» хабар бермоқда. 

«Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимидаги фаолиятига киришганига тахминан бир йил бўлди. Халқаро кузатувчилар ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон келаси ўн йил ичида нафақат Марказий Осиёда, балки Евросиёда ҳам энг тез ривожланаётган мамлакатга айланади, аҳоли бошига ялпи ички маҳсулотнинг энг тез ўсишини намойиш қилади», — деди Туркиянинг Каппадокия университети профессори Ҳасан Али Карасар.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтгача икки мамлакат алоқаларини кўнгилдаги даражагача олиб чиқа олмаган, аммо уларнинг етакчилари бунинг учун бор имкониятни ишга солишда давом этмоқда.

Икки мамлакат ўртасида нафақат икки томонлама товар айланмасини кўпайтириш йўналишида, балки туризм, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати ва авиасозлик йўналишларида ҳам ҳамкорликнинг батафсил режаси тайёрлаб қўйилган, деди профессор.

«Шу сабабли айта оламанки, Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи катта аҳамиятга эга. Бу ташрифни тарихий деб ҳисоблаймиз, чунки у икки томонлама алоқаларнинг бўлғуси 5—10 йилдаги йўналишини белгилаб беради», — деди Карасар.

Ёрлиқ