Кӯпчилик кутган хабар! Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради
(last modified Tue, 31 Oct 2017 14:27:52 GMT )
октябр 31, 2017 19:27 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари
    Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари режалаштирилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва ҳудудлараро изланишлар институти директори Владимир Норов, институнинг Facebookдаги саҳифасида

“Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон дипломатияси барча чегарадош мамлакатлар билан қўшничилик муносабатларини  мустаҳкамлашга қаратилган сиёсий йўналишни фаол ва босқичма-босқич равишда ҳаётга тадбиқ қилмоқда. Бунга нафақат турли даражадаги давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, балким тўпланиб қолган турли келишмовчиликларни ҳал қилишда Тошкентнинг ўзаро маъқул ечимлар топишга қаратилган қатъий ҳаракатлари ҳам сабаб бўлмоқда”, — деб ёзади Владимир Норов.

Унинг сўзларига кўра, охирги ойларда Ўзбекистон раҳбарининг барча қўшни мамлакат раҳбарлари билан бир неча бор расмий ва норасмий учрашувлар ўтказиши — диққатга сазовордир.

“Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ташрифлар уюштирилди. Тожикистонга ҳам ташриф тайёрланмоқда”, — дейди Норов.


 

 

Ёрлиқ