Беларусь пойтахти Минскда Ўзбекистон элчихонаси очилади
Ўзбекистон Беларусь пойтахти Минскда ўз элчихонасини очиш қарорига келган
Кун.ўз сайтининг хабар қилишича,яқин орада элчининг тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикаси бош вазири Андрей Кобяков билан учрашувида хабар берилди.
Беларусь Вазирлар Кенгаши веб-сайтига кўра, учрашувда турли соҳаларда Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигини кенгайтириш, шунингдек, Беларусь етакчиси Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Минскда икки томонлама ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида савдо-савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича йўл харитасини тасдиқлаш режалаштирилган. Беларусь Ўзбекистон томонига савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимни имзолашни ҳам таклиф қилди.