Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) биринчи вице-президенти Ўзбекистонга келади
ноябр 04, 2017 13:01 Asia/Tashkent
7 ноябрь куни Ўзбекистонга Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) биринчи вице-президенти Филип Беннет бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Кун.ўз сайтига кўра,кенг қамровли ташриф дастурига кўра ҳукумат, Олий Мажлис Сенати, Марказий банк ва бошқа етакчи молия муассасаларида учрашув ҳамда музокаралар ўтказиш ҳамда кредит келишувларини имзолаш кўзда тутилган.
ЕТТБнинг нуфузли делегацияси «Марказий Осиё: бир ўтмиш ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференциясида ҳам иштирок этади.