Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Эронлик кўнгиллилар билан учрашгандаги баёноти
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i25799
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни эрталаб Эрон ислом жумҳуриятининг минглаб кўнгиллилари билан учрашган чоғида шундай айтдиларки, ёшларнинг турли соҳада серғайрат ва қизғин иштирок этишлари айниқса мустабидларга қарши кураш майдонига жўшқинлик ва жонкуярлик билан киришларини, Исломий инқилоб мўжизаларидан деб атадилар
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
ноябр 23, 2017 11:56 Asia/Tashkent

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни эрталаб Эрон ислом жумҳуриятининг минглаб кўнгиллилари билан учрашган чоғида шундай айтдиларки, ёшларнинг турли соҳада серғайрат ва қизғин иштирок этишлари айниқса мустабидларга қарши кураш майдонига жўшқинлик ва жонкуярлик билан киришларини, Исломий инқилоб мўжизаларидан деб атадилар

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз “Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Эронлик кўнгиллилар билан учрашгандаги баёноти” га доир мавзуга бағишланади.      

      Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни эрталаб Эрон ислом жумҳуриятининг минглаб кўнгиллилари билан учрашган чоғида шундай айтдиларки, ёшларнинг турли соҳада серғайрат ва қизғин иштирок этишлари айниқса мустабидларга қарши кураш майдонига жўшқинлик ва жонкуярлик билан киришларини, Исломий инқилоб мўжизаларидан деб атадилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари ушбу ҳаракатларни муқаддас мудофаа ва инқилоб давридаги ғайрат ва завқу-шавқдан ибрат олиш дея тавсифладилар ва шундай таъкидладиларки, душман исломий ва инқилобий тафаккур ғоялари билан йўғрилган муқовамат ҳаракатини минтақада йўқ қилиш учун ўзининг адоватини ва душманона ҳаракатларини ҳар томонлама шиддат билан кучайтирган. Аммо, мўмин кишилар ва ёшлар сабот ва матонат билан ИШИД такфирчи  террорчиларини таг-томири билан йўқ қилиш билан, душманни тиз чўктирди ва биз қила оламиз деган тушунча ва тасаввурни яна бир бор ҳамма учун исботлашди. 

     Охирги йилларда минтақада рўй бераётган ҳодисалар ва ИШИД террорчилик гуруҳи номи остида минтақада таҳдид солиш, нотинчликлар келтириб чиқариш ҳамда исломий инқилобга путур етказишни кўзда тутган шунингдек исломий уйғониш жараёнларини йўлдан оғдиришга қаратилган ҳаракатлар, ушбу ҳақиқатларни тасдиқлашда очиқ ойдин далил бўлди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Қуръони карим оятларига таяниб, худонинг йўлида матонат билан туришни охират учун савоб ва дунё учун ажрга сабаб бўлишига яъни иззат ва иқтидор ҳамда тараққиётга сабаб бўлади дея атадилар. Эрон ислом жумҳурияти парвардигори оламнинг ҳидояти ва ёрдами билан Имом Хумайни (ра)нинг ҳушёрлиги ва зийраклиги билан, халқ мужоҳидлари мусулмонларнинг орзуйидаги исломни, сиёсий тизим қолибида рўёбга чиқаришга ва ушбу йўлда биринчи манбани асос солишга муваффақ бўлишди. Шунингдек, Ул ҳазрат шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, Эрон ислом жумҳурияти 38 йилдан буён мустабидлар ва Сионистларнинг хусумати билан давомли тарзда курашиб келмоқда. Аммо, бугунги кунда Эрон ислом жумҳурияти инқилобнинг дастлабки кунларига нисбатан, юз балки минг баробар ривожланиб кетган ва қудрати ҳам шунга мувофиқ равишда кучайган. Бу эса қатъиялик ва саботли бўлиб туришнинг дунёдаги мукофоти ҳисобланади. 

     Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари минтақада Эроннинг мўмин ва ёш авлоднинг таъсирини, инқилоб даврини ва Имом Хумайни (ра)ни ва муқаддас мудофаани кўрмасдан туриб англаш ва ҳис этиш ҳам, исломий инқилобнинг мўжизаларидан деб атадилар ҳамда шундай қайд этиб ўтдиларки, сиз ёшлар мустабид Американи тиз чўктирдиз ва мағлуб этдингиз. Исломий инқилоб муаззам раҳбари ИШИД террорчилик гуруҳининг ҳаётига чек қўйилгани ва нобуд бўлганининг ҳақиқий омилини, кўнгиллиларнинг руҳияти ва таъсирчанлигидан келиб чиқди деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, душман ушбу ноинсоний такфирчи террорчи гуруҳ орқали муқовамат ҳаракатига қарши ушбу ҳодисаларни юзага келтиришга уринди, бироқ мўмин ёшлар завқ-шавқ билан мужоҳидлар майдонига киришди ва душманни тиз чўктиришди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг таъкидлашларича, АҚШ, Сионизм ва реакцион мамлакатларнинг минтақадаги кетма-кет фитналари ва ғаламизликлари Эрон ислом жумҳуриятининг иқтидори билан барҳам топди.

      Шулардан бири, ушбу ИШИД террорчилик гуруҳининг нобуд бўлиши эди. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ушбу баёноти, исломий инқилоб ғоялари ва тафаккураларининг мустаҳкам эканлигини ва шодлик билан йўғрилганини англатади. Бундай тушунчалар эса, Эрон ислом жумҳуриятининг моҳиятида ва манбасида акс этган бўлиб, бу Эроннинг тизимида ҳақиқий устунликка ва устуворликка эгадир. Ушбу намунали ҳаракатлар шуни кўрсатдики, терроризмга қарши ҳақиқий кураш миллиардлаб маблағлар эвазига қурол харид қилишда ёки минтақада Ғарб давлатлари томонидан коалиция тузиш билан ҳал бўлмаслигини яна бир бор исботлади. Гарчи ҳозирги пайтда ушбу ботил тафаккуралар минтақадаги айрим реакцион мамлакатларнинг ўртасида мавжуд бўлса ҳам. Негаки ушбу давлатлар ўзларининг хавфсизлигини ва осойишталигини бегоналарга боғлиқ деб билишади. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг кечаги баёнотида ишора қилинганидек, бази бир қўшни мамлакатлар ҳам ИШИД террорчилик гуруҳининг йўқ бўлишига ишонишмас эди, аммо майдонга кирган чоғларида ғалабани ўз кўзлари билан кўришди ва исломий инқилобнинг биз қила оламиз деган шиорини англаб олишди ва ишонишди.

     Шунингдек, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари сешанба куни Исломий инқилоб соқчилар корпусининг Қуддус кучлари қўмондони Генерал Қосем Сулаймонийнинг номасига жавобан  шундай баён этдиларки, аллоҳ таолога шукроналар келтирамизки, парвардигори олам сизнинг фидокорона саъй-ҳаракатларингизга ва ҳамкорларингизнинг турли кўламда ва даражада жиҳодга бел боғлашига барака ато этди ва дунё мустабидлари томонидан Ироқ ва Сурия юртида ташкил этилган разил гуруҳларнинг томирини сизларнинг қўлларингиз билан қуритди. Шунингдек ул ҳазрат шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, ушбу зарба фақат золим ва шафқатсиз ИШИД террорчилик гуруҳига берилмади, балки ушбу гумроҳ гуруҳларнинг ижрочи бошлиқлари орқали минтақада ички жангларни келтириб чиқариш ва сионистларга қарши бўлган муқовамат ҳаракатларини йўқ қилиш шунингдек, мустақил давлатларни заифлаштиришни нишонга олган жирканч ва ярамас сиёсатга қаттиқ зарба бўлди.  

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.