Тошкентга Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари келади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i25807-Тошкентга_Қозоғистон_бош_вазирининг_биринчи_ўринбосари_келади
Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон ҳукуматида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кутилмоқда.
(last modified 2018-08-22T17:53:00+00:00 )
ноябр 23, 2017 12:41 Asia/Tashkent
  • Тошкентга Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари келади
    Тошкентга Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари келади

Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон ҳукуматида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кутилмоқда.

2017 йилнинг 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Қозоғистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон-Қозоғистон икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси Асқар Мамин бошчилигида делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизматихабар бермоқда. 

Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон ҳукуматида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кутилмоқда.

Шунингдек, Қозоғистон делегацияси икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари ишчи йиғилишида ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган қўшма тадбирларда иштирок этади.