Рио-2016: Муроджон Аҳмадалиев рақибини нокаутга учратиб, ярим финалга йўл олди
(last modified Wed, 17 Aug 2016 08:36:20 GMT )
август 17, 2016 13:36 Asia/Tashkent
  • Муроджон Аҳмадалиев
    Муроджон Аҳмадалиев

Муроджон Аҳмадалиев рақибини нокаутга учратиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Муроджон Аҳмадалиев Риодаги Олимпиадада 56 кг вазн тоифаси баҳсларининг чорак финалида аргентиналик Альберто Мелиан билан ярим финал йўлланмаси учун жанг олиб борди. Бу ҳақда Кун. уз сайти хабар берган.

Аҳмадалиев жангнинг 1-раундидаёқ рақиби устидан техник нокаут билан ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Боксчимиз ушбу ғалабаси билан камида бронза медалини таъминлади. Ҳамюртимиз ярим финалда Лондон Олимпиадасида 52 кг вазн тоифасида олтин медаль қўлга киритган кубалик Робейси Рамирез билан финал йўлланмаси учун жанг қилади.

Ёрлиқ