Туркиялик журналистлар Самарқандда илиқ кутиб олинди
(last modified Tue, 28 Nov 2017 08:28:55 GMT )
ноябр 28, 2017 13:28 Asia/Tashkent
  • хабар
    хабар

Кўп ўтмай Самарқанддан Туркиянинг Истанбул шаҳрига тўғридан-тўғри авиайўналиш йўлга қўйилди.

Кун.уз тарқатган хабарга кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига давлат ташрифи чоғида президент Ражаб Тоййиб Эрдўған билан бирга ўтказилган матбуот анжуманида туризм тарғиботи Самарқанд – Истанбул авиақатновини очиш, туркиялик журналистларни Ўзбекистонга таклиф этиш ҳақида гапирган, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси раиси У.Розиқулов бу борада ваъда берган эди.

Бугун ана шу келишув юзасидан туркиялик журналистлар гуруҳи Самарқандга ташриф буюришди. Эрта тонгда Истанбул – Самарқанд рейси билан учиб келган самолётни кутиб олиш учун «Ўзбекистон ҳаво йиллари» миллий авиакомпанияси бош директори биринчи ўринбосари Умид Ҳусанов, Самарқанд шаҳри ҳокими Фурқат Раҳимов, туризм масалалари бўйича Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Мунис Восеев, журналистлар ва жамоатчилик аҳли чиқишди.