Кураш бўйича XI жаҳон чемпионатида Ўзбекистон полвонлари 10та олтин медални қўлга киритдилар
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Туркиянинг Истанбул шаҳрида катталар ўртасидаги кураш бўйича XI жаҳон чемпионати якунланди, деб хабар берди "Халқ сўзи".
Халқаро кураш ассоциацияси ташаббуси билан Туркия кураш федерацияси ва Истанбулнинг Бахчелеэвлер муниципалитети томонидан ташкил этилган нуфузли мусобақада Осиё, Африка, Европа ҳамда Америка қитъаларининг элликка яқин давлатларидан келган полвонлар ғолиблик учун бел олишди
Ўн беш вазн (эркаклар 7, аёллар 8) тоифасида ўтказилган баҳслар якунида ўзбекистонлик спортчилардан Шаҳрам Аҳадов (66 кг.), Давлат Абраев (73 кг.), Камолиддин Расулов (81 кг.), Шуҳратжон Арслонов (90 кг.), Муҳсин Ҳисомиддинова (+100 кг.) ғолибликка эришди.
Хотин-қизлар ўртасида эса Моҳинур Мўминова (48 кг.), Гулнор Сулаймонова (52 кг.), Дилдор Шерметова (57 кг), Кумуш Йўлдошева (78 кг.), Раҳима Йўлдошева (87 кг.) олтин медалларга сазовор бўлди.