Ўзбекистон ТИВда Франция элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
(last modified Wed, 17 Aug 2016 14:15:43 GMT )
август 17, 2016 19:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВда Франция элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон ТИВда Франция элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жак-Анри Элсни қабул қилди. Бугун Ўзбекистон ТИВида Франция элчиси билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда турли даражада ва шаклдаги Ўзбекистон-Франция мулоқотининг натижали хусусияти  қайд этилди ва мунтазам парламентлараро алмашувлар ва икки давлат ТИВлари орасидаги маслаҳатлар — бунга мисол экани айтиб ўтилди. Элчининг ваколати тугаши мунособати билан, унга Ўзбекистон ва Франция мунособатларига қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди ва янги тайинланган жойида муваффақиятлар тилаги билдирилди.