Сўранбай Жээнбеков Шавкат Мирзиёевга «Данакер» орденини топширди
(last modified Thu, 14 Dec 2017 06:07:31 GMT )
декабр 14, 2017 11:07 Asia/Tashkent
  • Сўранбай Жээнбеков Шавкат Мирзиёевга «Данакер» орденини топширди
    Сўранбай Жээнбеков Шавкат Мирзиёевга «Данакер» орденини топширди

Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Қирғизистон президенти Сўранбай Жээнбеков Ўзбекистон Президентининг Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёевга Қирғизистоннинг «Данакер» орденини топширди.

Орденни топшириш жараёни «Ўзбекистон 24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди. Бу ҳақда Дарё уз сайти хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевни Қирғизистоннинг «Данакер» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат Қирғизистоннинг аввалги президенти Алмазбек Атамбаев томонидан ноябрь ойида имзоланган эди. 

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида стратегик шерикчилик муносабатларини ўрнатиш ҳамда анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги улкан шахсий ҳиссаси учун тақдирланган.

«Данакер» ордени билан халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишига катта ҳисса қўшган шахслар мукофотланади. Орденнинг орқа томони олтин билан қопланган.

Қирғизистоннинг ушбу давлат мукофоти билан тақдирланганлар орасида Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Дмитрий Медведев, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И, жаҳонга машҳур виоленчельчи Йо Йо Ма кабилар бор.

Ёрлиқ