ЕТТБ: 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 5,4 фоизни ташкил қилади
Банк мутахассислари маълумотларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2018 йилда 6,2 фоизга ўсади, бу ЕТTБнинг майдаги прогнозидан 0,3 фоизга камроқ демакдир
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТTБ) Ўзбекистонда 2017 йилги иқтисодий ўсиш бўйича прогнозини 6,2 фоиздан 5,4 фоизгача пасайтирди. Бу ҳақда «ЕТTБ операциялари мамлакатларида минтақавий иқтисодий истиқболлар» деб номланган ноябрь ҳисоботида айтилади, деб ёзади UzDaily.
Банк мутахассислари маълумотларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2018 йилда 6,2 фоизга ўсади, бу ЕТTБнинг майдаги прогнозидан 0,3 фоизга камроқ демакдир.
ЕТTБ ҳисоботида айтилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишига барқарор ички инвестициялар ва иқтисодий ислоҳотларнинг аста-секинлик билан амалга оширилиши имконият яратади. Банк таъкидлашича, Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни яхшилаш ҳисобига экспорт ҳажмини оширади.
ЕТTБ Россия ва Қозоғистонда иқтисодий истиқболлар яхшиланганини қайд этди, бу эса ушбу мамлакатлардан Ўзбекистонга пул ўтказмалари оқимини оширади.