Қамчиқ довонида қутқарувчилар 40дан ортиқ машинани қор уюмидан чиқариб олишди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i27501-Қамчиқ_довонида_қутқарувчилар_40дан_ортиқ_машинани_қор_уюмидан_чиқариб_олишди
Аввалроқ "Ўзгидромет" маркази об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қор ёғиши, бўрон бўлиши ва йўлнинг музлаши тўғрисида маълумот берганди
(last modified 2018-08-22T17:53:28+00:00 )
декабр 28, 2017 13:28 Asia/Tashkent
  • Қамчиқ довонида қутқарувчилар 40дан ортиқ машинани қор уюмидан чиқариб олишди
    Қамчиқ довонида қутқарувчилар 40дан ортиқ машинани қор уюмидан чиқариб олишди

Аввалроқ "Ўзгидромет" маркази об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қор ёғиши, бўрон бўлиши ва йўлнинг музлаши тўғрисида маълумот берганди

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Қамчиқ довонида 44 та автотранспорт воситаси қор уюмидан чиқариб олинди, деб хабар берди Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

Довонда кучли шамол эсиши, қор ёғиши ва йўлларнинг музлаши натижасида авторанспорт воситаларнинг ҳаракати чекланган бўлиб, йўлнинг ҳаракат қисмини қордан тозалаш мақсадида транспорт воситалари оз-оздан ўтказилди.

ФВВнинг маълумот беришича, 25 нафардан ортиқ ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилди. Ҳайдовчи ва йўловчилар учун кутиш ва исиниш масканлари ташкил этилиб, 70 нафардан ортиқ киши доимий фаолият кўрсатувчи постларга жойлаштирилди, 1800 нафарга яқин киши 45 та умумий овқатланиш масканларига жойлаштирилиб, иссиқ чой ва овқат билан таъминланди, улардан 29 нафар болалар оналари билан "Она ва бола" хоналарига жойлаштирилди.

Аввалроқ "Ўзгидромет" маркази об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қор ёғиши, бўрон бўлиши ва йўлнинг музлаши тўғрисида маълумот берганди.

Тегишли хизматлар томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида автомобиль йўли қордан тозаланди, транспорт воситаларининг ҳаракати тикланиб, икки томонлама амалга оширилмоқда.