Ўзбекистоннинг энг йирик масжидида азон овоз кучайтиргичлар орқали янграй бошлади
(last modified Mon, 08 Jan 2018 06:30:06 GMT )
Январ 08, 2018 11:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

7 январь кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган, Ўзбекистондаги энг йирик масжид бўлган «Ҳазрати имом» мажмуасида мусулмонларни намозга чорловчи азон овоз кучайтиргичлар орқали янграй бошлади.

Azon.uz’га таяниб, Кун сайтининг хабар қилишича,  намоздан сўнг масжид имоми бу воқеага алоҳида тўхталиб, кўплаб хайрли ишлари қаторида, азонни баланд овозда чақириш ҳам шахсан давлат раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётганини маълум қилган.

Шунингдек, Ҳабибуллоҳ қори Абдураззоқов Ўзбекистонда яна кўплаб масжидлар очилиши ҳақида хушхабарни ҳам айтиб ўтган. 

Қайд этиш жоиз, 2018 йил 5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган эди. Сессияда давлат раҳбари Тошнент вилоятидаги барча масжидларни таъмирлаш, Қуръони карим мусобақасини ташкил этиш каби масалалар ҳақида гапирган эди.