Абдулазиз Комилов Афғонистон делегацияси билан учрашди
(last modified Tue, 09 Jan 2018 08:23:47 GMT )
Январ 09, 2018 13:23 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Афғонистон делегацияси билан учрашди
    Абдулазиз Комилов Афғонистон делегацияси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Атикуллоҳ Ношер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

2018 йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Атикуллоҳ Ношер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Кун уз сайти хабар берди. 

Учрашув давомида 2017 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси ва ноябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф этилган ташаббусларни амалга оширишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Темурий ҳам иштирок этди.

Ёрлиқ