Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари: Тошкент халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликларни янада кенгайтиради
Дунё ва минтақанинг етакчи давлатлари билан стратегик шерикчилик муносабатлари янги сифат даражасига кўтарилгани, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар билан ҳамкорлик жадаллашгани
Ўзбекистон йилда йилда БМТ, МДҲ, ЕХҲТ, ШҲТ сингари халқаро ташкилотлар потенциалидан ва ресурсларидан фаол тарзда фойдаланиш ниятида.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Саидикрам Ниязходжаев 2018 йил 16 январ куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга бағишланган брифингида.
Ниязходжаев очиқ ва фаол ташқи сиёсат туфайли Ўзбекистон Республикаси ўтган йилда халқаро ҳамкорликда сезиларли муваффақият қозонгани: ўтган йил давомида 60дан ортиқ давлатлар раҳбарлари ва ҳалқаро тузилмалар билан учрашувлар ва музокаралар олиб борилганини, 215дан ортиқ халқаро келишувлар ва битимлар ва умумий ҳажми 60 миллиард долларга тенг меморандум ва шартномалар имзоланганини таъкидлади.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон 2018 йилда барча давлатлар, энг биринчи навбатда қўшни давлатлар, ва яқин ҳамда узоқ хориж мамлакатари билан дўстликка асосланган, ўзаро манфаатли муносабатларни фаоллаштиради. Чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида комплекс-чора тадбирлар қабул қилинади. Мавжуд консуллик муассасалари фаолияти кенгайтирилади ва янгилари очилади.
"Умуман олганда дунё бугун Ўзбекистоннинг янгича: очиқ, янгиланган ва жадал ривожланаётган қиёфасини кўрди. Биз узоқ давом этадиган йўл бошидамиз. Халқимиз фаровонлинигини таъминлаш учун кўплаб масалаларни ечишимиз талаб этилади ҳали", — деди вазир ўринбосари.