Хушхабар! Меҳнат муҳожирлари учун авиа чипталар арзонлаштирилди
Ўзбекистон ҳукумати авиа ва темир йўл транспортида йўловчиларни ташиш учун имтиёзли чипталар сотилишини йўлга қўядиган янги қарорни имзолади.
Адлия вазирлигининг телеграмдаги Ҳуқуқий ахборот каналида эълон қилинган расмий хабарга кўра, жорий йил 1 февралидан бошлаб, хорижга қатнайдиган автобуслар ва микроавтобуслар йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказилади.
Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, чегарадош давлатлар билан халқаро йўлларда мунтазам автобус қатновлари ташкил этилади.
Ақтўбе фожиаси такрорланишига йўл қўймаслик, давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилингани айтилаётган янги қарорда бир ой муддатда чартер рейсларни амалга ошириш, поездлар қатновини кўпайтириш режаланган.
@huquqiyaxborot ёзишича, янги қарорда хорижда бирор ҳодиса рўй берган пайтда жабрланган фуқароларга хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари томонидан шошилинч ёрдам кўрсатиш механизми ишлаб чиқилади.