Январ 24, 2018 13:15 Asia/Tashkent
  • Словакиянинг янги элчиси
    Словакиянинг янги элчиси

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Словакиянинг яна тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Бори билан учрашди.

Кун.уз сайтига кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар беришича, элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини тақдим этган.

Учрашув давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Словакия муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, томонлар ўзаро савдони ошириш, рақобатбардош маҳсулотлар етказиб бериш учун катта салоҳиятга эга ва шу сабабли Ўзбекистон ҳамда Словакия бизнес вакиллари ўртасидаги алоқаларни рағбатлантиришга тайёрлар.

Учрашувда қатор халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам кўриб чиқилди.

Ёрлиқ