Ўзбекистон ёш футболчилари Осиё чемпиони бўлишди
Январ 27, 2018 18:21 Asia/Tashkent
Ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё футбол мусобақалари якун топди
ИРНАнинг маълум қилишича, оппоқ қор остида бошланган учрашувда дастлабки гол 8-дақиқада киритилди. Рустам Ашурматов бурчакдан етказиб берилган тўпга боши билан зарба бериб ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунига яқин вьетнамликлар яримҳимоячиси Нгуен Цюанг Ҳаи жарима зарбасини аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги дақиқаларида эса Андрей Сидоров томонидан киритилган гол Ўзбекистонга ғалабани тақдим этди. Натижада Ўзбекистон бош совринни қўлга киритди