Шошилинч! Рустам Иноятов ўз лавозимини тарк этди
(last modified Wed, 31 Jan 2018 08:09:25 GMT )
Январ 31, 2018 13:09 Asia/Tashkent
  • Рустам Иноятов
    Рустам Иноятов

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси генерал-полковник Рустам Иноятов ўз лавозимини тарк этди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Рустам Иноятов 1995 йил 27 июнидан буён Миллий хавфсизлик хизмати раиси бўлиб келган.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати 1991 йилда ташкил этилган. МХХнинг асосий вазифалари хорижий давлатлар ва ташкилотлар махсус хизматларнинг Ўзбекистонга қарши разведка-қўпорувчилик фаолияти билан кураш олиб бориш, Ўзбекистон мустақиллиги, конституциявий тузумини, ҳудудий бутунлиги, иқтисодий, илмий-техникавий ва мудофаа қудратини ғайриқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишдир.

Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига "Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этганди.