Иноятовнинг икки ўринбосари ва МХХ вилоят бошқармаларининг 11 раҳбари ҳам ишдан олинди
(last modified Thu, 01 Feb 2018 04:21:29 GMT )
феврал 01, 2018 09:21 Asia/Tashkent
  • Иноятовнинг икки ўринбосари ва МХХ вилоят бошқармаларининг 11 раҳбари ҳам ишдан олинди

Президент Шавкат Мирзиёев МХХ раҳбари Рустам Иноятовни лавозимидан четлатган ва махсус хизматларда йирик ислоҳотлар ўтказилишини эълон қилган.

 31 январь куни МХХнинг Тошкентдаги қароргоҳида ўтган йиғилишда Мирзиёев "махсус хизматларга хос бўлмаган вазифалар билан шуғулланадиган идораларни" тугатиш ҳақида кўрсатма берган.

Аввалроқ у "Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қонунни ишлаб чиқиш назарда тутилган давлат дастурини имзолаганди.

МХХ даги йиғилишда Президент янги раҳбар, собиқ бош прокурор Ихтиёр Абдуллаевни ходимларга тақдим қилган.

Йиғилишда собиқ раис Иноятов ҳам иштирок этган, аммо у минбардан эмас, балки биринчи қатордан ўрин олган.

Мирзиёев бир вақтнинг ўзида Иноятовни сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонга ҳам имзо чеккан.

73 ёшли генерал-полковник Иноятовнинг МХХ раислигидан кетиши интернетнинг ўзбек сегментини ларзага солган.

Аксарият ўзбекистонликлар МХХ раҳбариятидаги ўзгаришни олқишлашган ва ислоҳотларнинг олдинга силжишига умид билдирганлар.

Айни пайтда Иноятовдан қолган тизимнинг ўзгаришига унчалик ишонмаётганлар ҳам талайгина.

Ёрлиқ