Комиловга янги биринчи ўринбосар тайинланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i29273-Комиловга_янги_биринчи_ўринбосар_тайинланди
Абдулазиз Комиловга янги биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
(last modified 2018-08-22T17:53:58+00:00 )
феврал 05, 2018 13:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Абдулазиз Комиловга янги биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Кун.уз сайтига кўра, 2018 йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатига вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Ботиржон Асадов таништирилган. 

Ботиржон Асадов бунга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромовнинг ўринбосари сифатида ишлаган. Ундан аввал эса Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси, Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги элчихонаси маслаҳатчиси сифатида хизмат қилган.