Жаҳон кубоги Тошкентда
(last modified Wed, 07 Feb 2018 05:46:19 GMT )
феврал 07, 2018 10:46 Asia/Tashkent
  • Жаҳон кубоги Тошкентда

Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати олдидан жаҳон кубоги Тошкентга олиб борилди. Кубокни франциялик футбол юлдузи, жаҳон ва Европа чемпиони Кристиан Карамбё олиб борган

championat.asia веб-сайти хабар қилишича, Футбол бўйича жаҳон кубоги Ўзбекистонга илк маротаба олиб келинган, кубок Coca-Cola Trophy Tour доирасида турли мамлакатлар бўйлаб "саёҳатга олиб чиқилган".

Жаҳон кубогига ҳамроҳлик қилаётган меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўзбекистонлик футбол ишқибозлари, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси президенти Умид Аҳмаджонов кутиб олганлар.

Футбол бўйича жаҳон кубогини 7 февраль куни Туркманистонга олиб бориш режалангани хабар қилинди.

Кеча Жаҳон кубоги Тожикистон пойтахти Душанбега олиб борилганди.

2018 йилги футбол бўйича Жаҳон кубоги мусобақалари Россияда ўтказилади.

Ўйинлар 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади.

Беллашувлар Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-Дон, Самара, Саранск ва Сочи шаҳарлари стадионларида режаланган.

Ҳозирдан дунё бўйлаб ишқибозлар ўз мамлакати терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Россия шаҳарларида меҳмонхоналардан жой сотиб олишни бошлаганлар, кўпчиликни "осмонга сапчиб кетган" меҳмонхона нархлари ҳайратга солган.