Абдулазиз Комилов Ҳиндистонга борди
феврал 12, 2018 12:14 Asia/Tashkent
-
Абдулазиз Комилов
Абдулазиз Комилов 11 февраль куни Ҳиндистонга икки кунлик ташриф билан келди
Ташриф чоғида Комилов Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашади, дея хабар беради Ҳиндистон Ташқи алоқалар вазирлиги.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари 12 февраль куни учрашиб, бир қатор икки томонлама масалаларни муҳокама қиладилар.
India Today хабарига кўра, Ҳиндистон ўз ядровий ёнилғини сотиб олиш манбаларини диверсификация қилиш учун Ўзбекистондан уран сотиб олишга қизиқаётганини билдирган.
Ёрлиқ