Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди
(last modified Thu, 15 Feb 2018 08:06:15 GMT )
феврал 15, 2018 13:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди
    Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди

Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари - Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди, деб хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Кобулда Ўзбекистон делегацияси Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари армиялари бош штаб бошлиқларининг йиллик конференциясида иштирок этди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон Қуролли кучлари раҳбарлари иштирок этди. Конференция кун тартибидаги асосий мавзулар орасида халқаро терроризм ва гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасига қарши биргаликда курашиш масалалари ҳам бўлди.

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, ташриф давомида делегация Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди. Учрашувда Афғонистон раҳбарининг таъкидлашича, юқори мартабали ҳарбий делегациянинг ташрифи Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги саҳифасини очади.

Ёрлиқ