Ўзбекистон Қирғизистонга иккита “тез ёрдам” машинаси совға қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i29851-Ўзбекистон_Қирғизистонга_иккита_тез_ёрдам_машинаси_совға_қилди
Тез ёрдам машиналари икки халқ ўртасидаги ўзаро дўстлик ва аҳилликни мустаҳкамлаш мақсадида туҳфа қилинган
(last modified 2018-08-22T17:54:07+00:00 )
феврал 18, 2018 11:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Қирғизистонга иккита “тез ёрдам” машинаси совға қилди
    Ўзбекистон Қирғизистонга иккита “тез ёрдам” машинаси совға қилди

Тез ёрдам машиналари икки халқ ўртасидаги ўзаро дўстлик ва аҳилликни мустаҳкамлаш мақсадида туҳфа қилинган

Ўзбекистон  томонидан Қирғизистонга иккита “тез ёрдам” машинаси совға қилинди. Машиналардан бири Боткен шаҳри аҳолиси учун, иккинчиси эса Қадамжой туманидаги Жани-Жер қишлоғидаги умумий шифокорлар амалиёт маркази учун хизмат қиладиган бўлди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри ёзмоқда. 

“Тез ёрдам” машиналари икки халқ ўртасидаги ўзаро дўстлик ва аҳилликни мустаҳкамлаш мақсадида туҳфа қилинган. 

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар тобора ривожланиб ва мустаҳкамланиб бормоқда. Ўтган бир ярим йил давомида икки давлат раҳбарлари ва расмий доиралари вакиллари бир неча бор учрашди. Ўзбекистон ва Қирғизистон делегацияларининг ўзаро ташрифлари амалга оширилди. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида автобус ва авиақатновларни йўлга қўйиш, ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этиш ва чегаралар борасида келишувларга эришилди.