Ўзбекистон делегацияси Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i30325-Ўзбекистон_делегацияси_Европа_Иттифоқининг_Марказий_Осиё_бўйича_Махсус_вакили_билан_учрашди
27 февраль куни Будапешт шаҳрида «Вишеград гуруҳи» ва Марказий Осиё давлатлари ташқи иш вазирларининг биринчи учрашувида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Буриан билан учрашди
(last modified 2018-08-22T17:54:15+00:00 )
феврал 28, 2018 14:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон делегацияси
    Ўзбекистон делегацияси

27 февраль куни Будапешт шаҳрида «Вишеград гуруҳи» ва Марказий Осиё давлатлари ташқи иш вазирларининг биринчи учрашувида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Буриан билан учрашди

Уза.уз сайтига кўра бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, Европа ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могеринининг 2017 йил 9-10 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифи доираси эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги шерикчилик ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни янгилаш бўйича музокараларни бошлаш ва имзолаш юзасидан фикр алмашилди.