Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпиони бўлди
(last modified Mon, 05 Mar 2018 06:05:50 GMT )
март 05, 2018 11:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик курашчилар
    Ўзбекистонлик курашчилар

4 мартга қадар Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда 38 давлатдан спортчилар иштирок этди.

Мусобақанинг охирги кунида эркин кураш бўйича 125 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Давид Модзманашвили қатарлик Гиорги Саканделизега қарши баҳс юритиб, ғалаба қозонди ва олтин медалга эга чиқди.

86 кг вазн тоифасида бронза медал учун гиламга чиққан Жаброил Шапиев қозоғистонлик Азамат Даулетбековга ютқазди (0:4).

61 кг вазн тоифасидаги Аббос Раҳмонов ҳам бронза медал учун ҳиндистонлик Шарван Шарванга қарши курашди ва ғалаба қозонди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон делегацияси 4та олтин, 5та кумуш ва 6та бронза медал жамғарди.

Ёрлиқ