Ўзбекистон президенти Томас Шеннон ва Ашраф Ғани билан учрашади
АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутиляпти.
Кун.уз сайтига кўра, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, юқори мартабали меҳмонлар Афғонистон бўйича Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этади.
Ўз навбатида ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашиш режалаштирилган.
Бундан ташқраи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 26 март куни амалий ташриф билан Тошкент шаҳрига келади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Икки давлат раҳбарлари 27 март куни «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади ва сўзга чиқади.