Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби ўринбосари билан учрашув ўтказди
(last modified Mon, 26 Mar 2018 14:04:34 GMT )
март 26, 2018 19:04 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов
    Абдулазиз Комилов

Абдулазиз Комилов Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун бугун Тошкент шаҳрига келган АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннонни қабул қилди.

Кун.уз сайтини Ўзбекистон ТИВ матбуот идорасига таяниб хабар қилишича, 26 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Томас Шеннон ўртасида бўлиб ўтган

учрашув чоғида турли соҳаларда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, 27 март куни очиладиган юқори даражадаги Тошкент форумининг кун тартиби нуқтаи назаридан халқаро ва минтақавий масалалар кўриб чиқилди.

Суҳбатда АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этган.