Шавкат Мирзиёев Томас Шэннонни қабул қилди
(last modified Mon, 26 Mar 2018 15:19:38 GMT )
март 26, 2018 20:19 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

26 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилди

Кун.уз сайтига кўра,  у мамлакатга Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва минтақавий ўзаро алоқалар» юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш келган АҚШ делегациясига раҳбарлик қилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари меҳмонни ташрифи билан қутлар экан, қўшма саъй-ҳаракатлар туфайли ўзбек-америка муносабатлари янги ривожланиш динамикасига эга бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Олий ва юқори даражадаги икки томонлама алоқалар Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга, уни янада тўлдиришга ёрдам беради.

Икки мамлакат ўртасидаги мунтазам сиёсий мулоқотга юксак баҳо берилди. АҚШнинг етакчи компаниялари ва банклари билан савдо, сармоя ҳамда юқори технологиялар соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Кўксаройда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ўртасида учрашув бошланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Комил Алламжонов ўз расмий саҳифасида хабар берган.

 

Ёрлиқ