Ашраф Ғани минтақа давлатларини терроризмга қарши кураш жараёнида ҳамкорлик қилишга чақирди
(last modified Tue, 27 Mar 2018 14:27:04 GMT )
март 27, 2018 19:27 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғани
    Ашраф Ғани

Афғонистон президенти терроризмга қарши кураш фақат Афғонистон билан чекланиб қолмайди ва барча мамлакатлар террорчи гуруҳларга қарши курашда фаол қатнашиши керак деб айтди.

Бугун Ашраф Ғани Тошкентда ўтказилаётган Афғонистон тинчлиги Халқаро конференциясида сўзлаган нутқида, терроризмни бутун минтақа учун буюк хавф эканлигини таъкидлаб,  ушбу хатарли муаммони таг -тубидан йўқ қилиш учун минтақа ва халқаро миқёсида ҳамкорликлар йўлга қйилиши керак  деб изоҳлади.

Афғонистондаги ИШИД фаолияти ва уларнинг аъзоларига оид маълумотлар бўрттирилган. Уларнинг сони ҳозирда 2 минг кишидан кам. Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида халқаро конференцияда қилган маърузасида шу ҳақда маълум қилди. 

“Афғонистондаги ИШИД фаолияти ҳақида турли хабарлар мавжуд. Уларнинг айримлари бўрттирилган. Бугунги кунда Афғонистондаги ИШИД жангарилари сони 2000 кишига етмайди. Афғонистон кучлари ҳамкор давлатлар билан биргаликда ИШИДга аъзо 1000га яқин жангарини йўқ қилишга эришди. Бизда жангариларга қарши курашиш борасида сиёсий ирода етарли ва кучли. Шундай экан, глобал майдонда биз бундай таҳдидга қарши биргаликда курашишимиз керак”, - деди Афғонистон президенти.