Ҳисоб рақамидаги валютани нақд олиш ҳақидаги қонун кучга кирди
(last modified Sun, 01 Apr 2018 06:50:13 GMT )
апрел 01, 2018 11:50 Asia/Tashkent
  • Ҳисоб рақамидаги валютани нақд олиш ҳақидаги қонун кучга кирди

Бугундан бошлаб Ўзбекистонда банк карталари ҳисоб рақамида бўлган валютани нақд кўринишда олиш ҳақидаги қонун кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистон аҳолиси 1 апрелдан бошлаб банк карталарининг валюта ҳисоб рақамларида бўлган валюта маблағларини нақд кўринишда олишга рухсат берилди. Бир кунда ечиб олиш мумкин бўлган валюта миқдори тижорат банклари томонидан белгиланади.

Валютани нақд кўринишда олиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан март ойида имзоланган эди.

Шунингдек, 1 июлга қадар Ўзбекистон ҳудудида барча тўлов терминаллари нафақат мультивалюта тартибида ишлай бошлайди. Яъни улар нафақат Узкард тизимидаги балким хорижий банклар томонидан чиқарилган банк карталарини ҳам қабул қила бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида хорижий валютада ҳисоб-китоб қилиш таъқиқланган. Ўтган йилнинг 5 сентябридан бошлаб валютани эркин айрбошлан бошланган эди, лекин сотиб олинган хорижий валюта фуқароларга нақд кўринишда эмас банк карталари ҳисоб-рақамларига ўтказиб берилаётган эди. Ушбу валютадан фуқаролар хорижда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланишлари мумкин.