Жанубий кореялик Ким Ю Шик Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси бўлди
-
Тошкент шаҳар ҳокими
Чет эллик ходим Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлди
Спутник.ру сайтига кўра, Жанубий кореялик Ким Ю Шик Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси бўлди, у мамлакат пойтахтида IT-лойиҳаларни ривожлантиришга кўмаклашади.
Тошкент шаҳар ҳокимлигига биринчи хорижлик ходим ишга олинди. Жанубий кореялик мутахассис, Сеул мерияси департаменти вакили Ким Ю Шик шаҳар ҳокимининг пойтахт маъмурияти фаолияти тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ишларига масъул маслаҳатчиси бўлди.
IT соҳасида 20 йиллик иш тажрибасига эга Ким Ю Шик Жанубий Корея пойтахтида ITни ривожлантириш билан шуғулланган ва Сеулдаги барча жамоат жойларининг бепул Wi-Fi нуқталари билан таъминланиши бўйича лойиҳада иштирок этган.
Тошкент шаҳар ҳокими учун мутахассис ажратилиши тўғрисидаги келишувга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ноябрь ойида қилган давлат ташрифи доирасида эришилган эди.