Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва Тошкентга келмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i32190-Жанубий_Корея_Ташқи_ишлар_вазири_Кан_Гён_Хва_Тошкентга_келмоқда
Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва расмий чоршанба, 18 апрел куни иккитомонлама алоқалар ҳамда ҳамкорлик масалаларини янада мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашади
(last modified 2018-08-22T17:54:45+00:00 )
апрел 14, 2018 09:54 Asia/Tashkent
  • Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири
    Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири

Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва расмий чоршанба, 18 апрел куни иккитомонлама алоқалар ҳамда ҳамкорлик масалаларини янада мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашади

Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, икки давлат ташқи сиёсат маҳкама раҳбарлари Тошкент шаҳрида учрашиши режалаштирилган. Шунингдек, Хва хоним 17 апрел куни Қозоғистон Республикасида ҳам ҳамкасби билан учрашиши билдирилмоқда.

Жанубий Корея ОАВ хабарларига кўра, Кан Гён Хва Корея яриморолидаги масалада жанубни қўллаб-қувватлаган икки давлат олий амалдорларини шимол иштирокида 27 апрел куни бўлиб ўтиши режалаштирилган саммитга таклиф қилмоқчи. Ушбу учрашув АҚШ-Шимолий Корея давлат раҳбарлари учрашувига қадар ўтиши айтилмоқда.